Владимир Путин чекланган ҳарбий сафарбарликни эълон қилди
Россия федерацияси президенти Владимир Путин чекланган ҳарбий сафарбарликни эълон қилиб Ғарб давлати Россияни заифлаштириш, парчалаш ва бутунлай йўқ қилишга интилаётганини таъкидлади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Россия президенти бугун телекўрсатувида сўзлаган нутқида Украина шарқи ва Донбаснинг Россияга қўшилиш учун референдум ўтказиш истагини маълум қилиб, фақат бошланғич ҳарбий тайёргарикдан ўтган фуқаролар ҳарбий хизматга чақирилади ва кейинчалик кўпроқ ҳарбий тайёргарликдан ўтади деб аниқлик киритди.
Владимир Путин шунингдек бугундан бошлаб ҳарбий сафарбарлик ва фуқароларни армияга даъват этиш жараёнини бошланишига тўхталиб, ушбу нутқи Россия суверенитети ва яхлитлигини ҳимоя қилиш ва фуқароларнинг ўз келажагини ҳал қилиш истагини қўллаб-қувватлаш ҳақида бўлади деб баён этди.
Владимир Путин Ғарб давлатларини русофобия ёндашуви ҳақида ҳам гапириб, Ғарб давлатлари барча қизил чизиқларни кесиб ўтди ва масъулиятиз сиёсатчилар Украинани Россия ҳудудига ҳужум қилиш учун қурол ва ҳарбий техникани билан таъминлашдан сўз очмоқда. Ғарб Россияга қарши оммавий қирғин қуролларини қўллаш орқали ядровий шантаж қилдмоқда деб эълон қилди.
Европа ва АҚШ давлатлари Россияга қарши қурол ва босим билан Украинани қўллаб-қувватлашда давом этмоқда ва бошқа томондан улар Москванинг атом ва кимиёвий қуроллардан фойдаланиши оқибаталари ҳақида огоҳлантиришмоқда.
Путин сўзларидан кейн Россия мудофаа вазири Серегй Шойгу ҳам бу мамлакатнинг заирадаги 300 минг ҳарбийларини армияга чақиртирилишини хабар қилди.