Германия давлати Туркиянинг ШҲТга аъзо бўлишга уринишини қаттиқ танқид қилди
Германия канслери Туркия давлатининг Россия ва Хитой бошчилигидаги ШҲТга қўшилишга уринишини танқид қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг Ройтерз ахборот агентлигига таяниб хабар қилишича, кеча Германия канслери Олаф Шольц Нью-йоркдаги матбуот анжуманида Туркиянинг Россия ва Хитой бошчилигидаги Марказий Осиё органи сифатида ШҲТга қўшилиш ҳаракатларидан жуда ғазабланганини маълум қилди.
Германия канслери Нью-йоркда БМТ Бош Ассамблеясида Эрдуған билан учрашганидан сўнг, ШҲТ глобал миқёсида ҳамкорликка муҳим ҳисса қўшадиган ташкилот эмас деб даъво қилди.
Бундан олдин Блумберг агетлиги Туркиянинг ШҲТша аъзо ўлишга уринии ҳақида хабар дериб Эрдуған шарқдаги дўст давлатлари билан бирлашишга ҳаракат қилмоқда деб ёзди.
Бошқа томондан Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдуған якшанба куни ўз мамлакатининг ҳар қандай қийматда Европа Иттифоқига аъзо бўлишини зарур сифкатида кўрмайдиганини ва ШҲТга ъзо бўлиш каби бошқа имкониятларни ҳам кўриб чиқиши кераклигини айтди.