Путин таслим бўлган украиналик ҳарбийларга " енгил" жазолар тайинлади
Россия президенти ўз ихтиёри билан таслим бўлган украиналик аскарларга енгил жазо чорасини кўришни буюрди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Россия федерацияси президенти Владимир Путин яқинда янги қонунни имзолади ва бу қонунга асосан украиналик аскар ихтиёрий равишда таслим бўлган тақдирда уларни фақат 10 йилгача қамоқ жазоси кутади.
Бошқа хабарга кўра, Кремль саройи матбуот котиби Дмитрий Пескрв ўз сўзларида Донбасс, Херсон ва Запорижжияни Россияга қўшиб олиш бўйича референдумдан сўнг, Москва бу ҳудудларга қилинган ҳар қандай ҳужумни ўз ҳудудига қилинган ҳужум сифатида билишини маълум қилди.
Дмитрий Песков шунингдек бу ҳудудларни Россияга қўшилиши референдумда овозга қўйилиши биланоқ, Россия конституцияси бу ҳудудларда татбиқ этишни таъкидлади.
Россия федерацияининг Украинадаги махсус амалиётларининг сўнгги кунлари давомида 200 га яқин украиналик аскарлар ва камида 300 нафар хорижлик ёлланма аскарлар ҳало бўлган, деб хабар қилди Россия Мудофаа вазирлиги кечанги баёнотида.