сентябр 26, 2022 13:15 Asia/Tashkent
  • Россияда армиядан қочган аскарлар учун жазо кучайтирилади
    Россияда армиядан қочган аскарлар учун жазо кучайтирилади

Россияда ҳарибй сафарбарлик пайтида армияда бўйин товлаганлар учун қамоқ жазоси кучайтирилади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, яқинда Россия президенти Владимир Путин  чекланган ҳарбий сафарбарликни эълон қилди.

Путин бу фармон фақат ҳарбий тажрибага эга бўлган фуқароларни ўз ичига олишини таъкидлади.

Путин ҳарбий сафарбарлик пайтида муддатли ҳарбий хизматдан бўйин товлаган шахсларнинг қамоқ муддатини узайтириш тўғрисидаги фармонни имзолади. Қарорга асосан ҳарбий сафарбарлик  даврда ҳарбий хизматни урушдан қочганлик учун жазо бериш 5 йилдан ўн йилгача оширилади.

Россия президенти Владимир Путин  Россия армиясида хизмат қилаётган хорижликларга яшаш учун рухсатномасиз фуқароликка ариза топширишга рухсат берувчи яна бир фармонни имзолади.

Бу қонун Россия Қуролли кучлари билан камида бир йил муддатга шартнома имзолаган чет элликлар учун амал қилади деб таъкидлади.

Россия Давлат Думаси ва парламенти ўтган ҳафта ушбу фармонларни тасдиқлади.

Ёрлиқ