Россия армияси Донецкни тўлиқ назоратга олиш учун амалиётларни давом эттирмоқда
(last modified Wed, 28 Sep 2022 12:33:33 GMT )
сентябр 28, 2022 17:33 Asia/Tashkent
  • Россия армияси Донецкни тўлиқ назоратга олиш учун амалиётларни давом эттирмоқда
    Россия армияси Донецкни тўлиқ назоратга олиш учун амалиётларни давом эттирмоқда

Кремль матбуот котиби Россиянинг Украинадаги махсус операциялари ҳеч бўлмаганида Москва Донецк вилоятини тўлиқ назоратга олгунича давом этиши керак деб маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг Ройтерз ахборот агентлигига таяниб хабар қилишича, Кремль давлат матбуот котиби Дмитрий Песков бугун журналистлар билан суҳбатда  Россиянинг Украинадаги махсус ҳабий амалиётлари Москва Украина шарқидаги Донецк вилояти устидан тўлиқ назорат ўрнатмгунича давом этиши керак деб таъкидлади.

Дмитрий Песков бугунги нутқида, Россияга нисбатан " Шимолий оқим" газининг сизиб чиқиши билан боғлиқ айбловларни аҳмоқлик ва абсурд деб атади.

Владимир Путиннинг матбуот котиби Ғарб сиёсатчиларидан " Шимолий оқим" билан боғлиқ вазият ҳақида ўйлаб кўришни ва изоҳ беришдан олдин тергов натижаларини кутишни сўради.

Ғарб давлатлари расмийлари Россиядан Германияга ўтаётган " Шимолий оқим"-"Норд стрм" қувурида сизиб чиқиши натижасида газ босими кескин пасайганини маълум қилди.

Жорий йилнинг 27-сентябрь кунидан бошлаб Дания давлати Шимолий оқим қувурларининг иккаласида ҳам сизиб чиқиш масаласини кўтарди.