Путин: Украинадаги уруш Совет Иттифоқининг қулаши натижасидир
Россия президенти Украинадаги уруш, шунингдек, мустақил республикалар чегараларидаги можаролар Совет Иттифоқининг қулаши натижаси эканлигини таъкидлади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Россия президенти Владимир Путин Совет Иттифоқи таркибидан ажралиб чиққан республикалар бўлган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) разведка хизматлари раҳбарлари билан бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида шундай деди:Ҳозир Украинадаги урушда ва МДҲнинг бошқа баъзи давлатлари чегараларида нималар бўлаётганини кўриш Совет Иттифоқининг қулаши натижасидир.
Владимир Путин Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги аъзолари ўртасидаги зиддият сўнгги йилларда кучайганига ишора қилиб, қўшимча қилди: Ғарб давлатлари Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги аъзолари ўртасида янги зиддиятларни юзага келтириш ссенарийлари устида ишламоқда.
Яна бир янгилик шундаки, Россия президенти Владимир Путин пайшанбага ўтар кечаси туркиялик ҳамкасби Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан телефон орқали суҳбатда ўз мамлакатининг Европага газ узатиш линияларига қилинган саботажни халқаро терроризм намунаси сифатида баҳолади.