Байден: Биз Украинадаги референдум натижаларини тан олмаймиз
(last modified Fri, 30 Sep 2022 06:46:50 GMT )
сентябр 30, 2022 11:46 Asia/Tashkent
  • Байден: Биз Украинадаги референдум натижаларини тан олмаймиз
    Байден: Биз Украинадаги референдум натижаларини тан олмаймиз

АҚШ президенти Жо Байден шундай деди: Вашингтон Украинанинг шарқий ва жанубий вилоятларида ўтказилган референдум натижаларини ҳеч қачон тан олмайди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Байден Украинанинг айрим ҳудудларида россияпараст гуруҳлар ўтказган референдумлар “бутунлай сохта” ва “натижалар Москвада уйдирилган” эканини даъво қилган.

Пайшанба куни кечқурун АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен АҚШ томонидан Украинада ўтказилган референдум ноқонуний ва халқаро қонунларга зид эканлигини айтди.

шу вақитнинг ўзида; Бу ҳақда Кремлдаги матбуот анжуманида Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди: Жума куни биз Россия таркибига янги ҳудудларни киритиш тўғрисидаги битимни имзолаш маросимини ўтказамиз, президент Путин эса Москвада озод қилинган вилоятлар раҳбарлари билан учрашади”.

Бу ўзгаришлар билан бир вақтда Россия оммавий ахборот воситалари Луганск, Донетск, Херсон ва Запорожя вилоятларида ўтказилган референдум натижаларини эълон қилди ва бу вилоятларнинг барчасида аҳолининг 95 фоиздан ортиғи Россияга қўшилишни ва Украинадан ажралиб чиқишни хоҳлаётганини эълон қилди.

Бу баъзи юқори мартабали Европа раҳбарларининг Донбас минтақаларида ўтказилган референдум натижаларини рад этишларига сабаб бўлди, улар бу баёнотларда Украина шарқи аҳолисининг Россияга қўшилиш истагидан ғазабланган.

Аввалроқ, Россия 2014-йилда референдум ўтказиб, Қрим ярим оролини Украинадан ажратиб, БМТ томонидан тан олинмаган ўз ҳудудига қўшиб олган эди.