МДҲ Хавфсизлик ва разветка идоралари раҳбарлари Москвада учрашув ўтказдилар
Москва шаҳрида Россия мезбонлигида МДҲ Хавфсизлик ва разветка идоралари раҳбарлари кенгайтириши 18-йиғилиши ўтказилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича. Москва шаҳрида Арманистон, Озарбойжон республикаси, Белорус, Тожикистон, Ўзбекистон ва Россиянинг МДҲ давлатларининг хавфсизлик ва разветка идоралари раҳбарлари кенгашининг 18-йиғилиши ўтазилди.
Йиғилишда ўтган учрашувнинг сўнги натижалари, АҚШ бошчилигидаги Ғарбнинг бир қутблиликка асосланган халқаро ҳамжамият учун номақбул консепция бўйича глобал етакчиликни сақлаб қолиши жиҳатида агрессив режалари контекстида ҳамкорликда манфаатдор мамлакатларга хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш соҳасида махсус хизматлар ҳамкорлигининг муҳим масалалари кўриб чиқилди.
МДҲ махсус хизматлари раислари АҚШ ва унинг иттифоқчилари томонидан халқаро ҳуқуқ меъёрларини ошкор бузилиши, шартномалар ва ҳукуматлараро битимлар нормалари мавжуд хавфсизлик тузилмасини мувозанатидан чиқариши мумкинлиги ва алоҳида ҳудудларда можаролар эҳтимолини сезиларли даражада оширади деб таъкидладилар. Б учрашувда ҳозирги шароитда МДҲ давлатлари махсус хизматлари ўртасидаги серқирра амалий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш муҳимлиги таъкидланди.
Учрашув якунида қабул қилинган меморандумда шерик хавфсизлик хизматлариниг ҳамкрлик шакллари ва йўналишларини кенгайтириш, ҳамда МДҲ хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ўзаро ҳамкорликни кучайтириш нияти қайд этилди.