Россия кучлари Украинанинг Лиман шаҳридаги мудофаа позициясиларидан орқага чекинди
(last modified Sun, 02 Oct 2022 05:19:51 GMT )
октябр 02, 2022 10:19 Asia/Tashkent
  • Россия кучлари Украинанинг Лиман шаҳридаги мудофаа позициясиларидан орқага чекинди
    Россия кучлари Украинанинг Лиман шаҳридаги мудофаа позициясиларидан орқага чекинди

Россия Мудофаа вазирлиги ушбу мамлакат ҳарбийлари ва Донбас кучлари Украинанинг Лиман шаҳридаги мудофаа позициясида олиб чиқиб кетилганини хабар қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча Россия мудофаа вазирлиги  чиқарган баёнотида,  рус кучлари ва Донбас минтақаси кучлари Украинанинг  Лиман шаҳридаги мудофаа позициясини тарк этиб яхши позицияларга жойлашди деб маълум қилди.

Баёнотда келтирилишча, Россия ҳарбийлари Украинадаги сўнги кунларда ўтказган махсус ҳарбий амалиётлар чоғида бешта танк ва бешта ҳарбий машинани йўқ қилган ва 200 нафар украиналик аскар ҳалок бўлган.

Шу ҳолда АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин  Москва давлатининг ядровий қурол билан таҳдидлари ҳақида гапириб, бу ҳақда қарор қабул қиладиган шахс бир киши ва у россия президенти Владимир Путиндир, аммо ҳозирча мен бундай қарор қабул қилинганини ишонтирадиган бирон бир аломатни кўрмадим деб эълон қилди.

Ллойд Остин шунингдек Россия мудофаа вазири Сергей Шойгуни ядро қуролидан фойдаланиш ҳақида огоҳлантирганини ҳам таъкидлади.

Бошқа хабарга кўра, Ғарб давлатлари Москвани самолётларни ноқонуний мусодара қилишда айблаб, Россияни Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти бошқарув кенгашидан чиқди.

Ёрлиқ