Александр Лукашенко: Белорус Украинадаги урушда Россия билан ҳамкорлик қилади
Белоруссия президенти Александр Лукашенко Минск давлатининг Украинага урушида Россия билан ҳамкорлик қилаётганини тан олди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча Белорус президенти Александр Лукашенко бу мамлакатнинг Украина урушида Россия билан ҳамкорликни қабул қилишидан биринчи мақсади можаронинг Белоруссияга тарқатиб кетшиниг олдини олиш эканини айтиб, биз Украинадаги урушда иштирок этганимизни яширмаяпмиз, лекин бу давлатга қўшин жўнатмадик ҳеч кимнинг ҳаётига зомин бўлмадик аа ўз мажбуриятларимизни бажардик деб баён этди.
Белоруснинг "Блета" ахборот агенлиги Лукашенконинг сўзларидан иқтибос келтиран ҳолда, Минскнинг бу амалиётда ҳамкорлик қилишдан яна бир мақсади Россиянинн Украинадаги махсус ҳарбий амалиёти баҳонасида Польша, Литва ва Эстнияниг Белорусга ҳужум қилишига йўл қўймасликдир деб таъкидлади.
Белорус Мудофаа вазири Виктор Хренин кечанги баёнотида НАТО давлатларининг урушга тайёрлигига тўхталиб, Минск ғарбий қўшинларининг ҳарбийлашувини эътиборсиз қолдира олмайди деб таъкидлади.
Белорусининг ушбу расмийси шунингдек бугунги вазият ҳаққаттанҳам мурракаб. Афсуски қўшни давлтларнинг бир қатор урушқоқ етакичлари Белорусга қарши ҳаракат қилиш орқали эришмоқчи бўлган мақсадларини аниқ таъкидладилар ва ҳолатларни эътибориз қолдириб бўлмайди деб эслатди.