АҚШ президенти: Вашингтон Украинага ҳарбий ёрдамларини давом эттиради
(last modified Wed, 05 Oct 2022 08:11:28 GMT )
октябр 05, 2022 13:11 Asia/Tashkent
  • АҚШ президенти: Вашингтон Украинага ҳарибй ёрдамларини давом эттиради
    АҚШ президенти: Вашингтон Украинага ҳарибй ёрдамларини давом эттиради

АҚШ президенти ўз мамлакатининг Украина урушида аралашиш сиёсатининг давоми сифатида Вашингтоннинг Киевга янги ҳарбий ёрдамини эълон қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча АҚШ президенти Жо Байден  украиналик ҳамкасби Володимир Зеленский билан телефон орқали суҳбатида  АҚШ давлати Украинага янги ҳарбий ёрдам сифатида 625 миллион доллар ажратилишини маълум қилди.

 АҚШ президенти шунингдек, Вашингтоннинг Киевга бераётган янги ҳарбий ёрдам пакетига Ҳимарс ракета учириқлари, турли қурол тизимлари, зирҳли машиналар ва ўқ-дорилар киради де айтди.

" Ўйин-уруш балансини ўзгартирувчи" сифатида тавсифланган Ҳимарс- Himars ракета тизимлари стандарт ҳарбий юк машинасига ўрнатилиши мумкин бўллиб, ҳайдовчи, отишмачи ва ишга тушириш бўшлиғидан иборат кичик экипаж билан ишлайди.

Ҳимарс номли ракета тизими 80 километрга масофани босиб ўтишга эга. Бу эса Украина мудофаа кучларига Россия чизиғи ортидаги асосий нишонларига , жумладан ўқ-дорилар омборларига, узоқ масофали артиллерия позицияларига, қўмондонлик пунктларига ва ҳаво ҳужумига қарши мудофаа объектларига ҳужум қилиш имконини беради.

АҚШ Мудофаа вазирлиги -Пентагон бундан олдин  Украинага ҳарбий техник ёрдамининги тўлиқ рўйхатини эълон қилган эди. АҚШ ҳозиргача 17 миллиард доллардан ортиқ ҳарбий ёрдам ва техникалар жўнатган.