октябр 06, 2022 11:32 Asia/Tashkent
  • Жанубий Корея: Шимолий Корея яна бир ракетасини синовдан ўтказди
    Жанубий Корея: Шимолий Корея яна бир ракетасини синовдан ўтказди

Жанубий Корея армияси пайшанба куни Шимолий Корея томонидан баллистик ракета учирилганини хабар қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаг сайтининг хабар қилишича, Жанубий Корея армияси Шимолий Корея Япония денгизи томон баллистик ракета учирганини таъкидлади.

Япония мамлакати қирғоқ қўриқлаш бошқармаси ўз баёнотида бу хабарни тасдиқлади ва Шимолий Корея баллистик ракетаси Япония ҳаво ҳудудларидан ўтганини хабар қилди. Бу синов эса Шимолий Кореянинг сўнгги ўн кун ичида олтинчи ракета синовидир.

Шу ҳолда Шимолий Корея ракета синовларии АҚШ ва Жанубий Корея армияларининг машғулотига жавобан жавоб чораси эканлигини эълон қилган.

 Шимолий Кореянинг БМТдаги вакили Ким Сонг ҳам олдинроқ Пхеньян давлатини қуролларни синовдан ўтказиш ва мудофаа қобилиятини мустаҳкамлашга қонуний ҳуқуққа эга эканлигини ҳам маълум қилганди.

Ёрлиқ