октябр 06, 2022 18:43 Asia/Tashkent
  • «Иэн» довули Флоридада 1935 йилдан бери энг кўп ҳалокатли тўфон бўлди
    «Иэн» довули Флоридада 1935 йилдан бери энг кўп ҳалокатли тўфон бўлди

АҚШ президени Жо Байден Иэн тўфонини Флорида тарихидаги энг ҳалокатли довул деб атади.

Вашингтон пост газетаси тарқатган хабарида,  Флорида штатининг жануби-ғарби қисмида Иэн довули қолдирганр вайроналар ораисда кўп сонли жасадлар фош этилиши билан Жо Байден губернатор Рон Деснатис ва маҳаллий расмийлар бўрон қурбонлари бўйича келиша олмаяпти деб таъкидлади.

Маҳалилй полиция расмийси Кармин Маркано қурбонлар сонини юзлаб одамларга етиши эҳтимоли ҳақида гапирди.

Флорида штати губернатор қурбонлар сонини бу рақамлардан пастроқ санаб, қурбонлар сони 1928-йилда 2500 дан ортиқ кишининг ўлимига сабаб бўлган довул қурбонлари сонидан ошмаганини таъкидлади.

Шунга қарамай, Иэн 1935 йилдан бери энг кўп ҳалокатли бўрон бўлди гарчи штат расмийлари ҳозиргача атиги 72 кишининг ўлимини қайд этган бу  2017 йилдаги Ирма тўфонинг талофатидан бир оз камроқ.

Флориданинг маҳаллий полиция расмийлари қайд этилган ўлимлар сони бу кўрсаткичдан ўнлаб нафар кўп ва  камида 103 кишига етади деб маълум қилдилар.

Бу кўрсаткич  Иэн довули 1992 -йилдаги Эндрю тўфонидан кўра ҳалокатлироқ бўлганини англатади.

Ёрлиқ