октябр 08, 2022 10:54 Asia/Tashkent
  • Владимир Путин МДҲ аъзолари ўртасида миллий валюталардан фойдаланишга урғу берди
    Владимир Путин МДҲ аъзолари ўртасида миллий валюталардан фойдаланишга урғу берди

РФ президенти Владимир Путин МДҲга аъзо мамалакталар бирлигини мустаҳкамлаш учун миллий валюталардан фойдаланиш керак деб айтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг  ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича,  Владимир Путин МДҲ давлат раҳарларининг норасмий йиғилишда савдо биржаларида миллий валюталардан фойдаланишга алоҳида урғу бериб, МДҲга аъзо мамлакатлар ўртасидаги  муносабатларда миллий валюталардан фойдаланиш суверенитетни мустаҳкамлайди интеграцияни чуқурлаштиради деб изоҳлади.

Россия президенти  шунингдек миллий валюталардан ҳар қандай шароитларда тижорат операцияларда фойдаланаш мумкин деб айтди.

Владимир Путин ўз сўзларида МДҲнинг Қозоғистонда бўлиб ўтаётган йиғилишда  асосий эътибор  иқтисодиётларининг барқарорлигига қаратилади ва аъзо давлатларнинг сиёсат, иқтисодиёт ва бошқа соҳалардаги интеграцияси ҳамда хавфсизлик масалалалари муҳокама қилинади деб қўшимча қилди.

Путин Қозоғистон президенти Қосим Жомарт Токаевнинг рус тилини ривожлантириш бўйича МДҲнинг халқаро ташкилотини тузиш тўғрисидаги таклифини ҳам қўллаб-қувватлади.

Кеча 7 -октябрь Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида МДҲ президентларининг норасмий учрашуви ўтказилди.

Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги бюджетининг 70 фоизидан ортиғи Россия томонидан тўланади.

Ёрлиқ