Қрим кўпригида ёнғин содир бўлди
Қрим ярим оролни Россия ҳудудлари билан боғлайдиган Қрим кўпиригининг бир қисмида содир бўлган ёнғин натижасида бу кўприкнинг бир қисми қулаб тушди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, бугун маҳаллий вақт билан соат 6:29 дақиқада Қрим кўпригида порташ ва ёнғин содир бўлди ва бу кўприк Қрим оролини Россия билан боғлайди. Ҳудуд аҳолиси Қрим кўпригида содир бўлган даҳшатли портлашни эшитганлар.
Қрим ҳудуди раиси маслаҳатчиси Олег Кричков ҳам дастлабки маълумотларга биноан, Қрим кўприги участкаларидан бирида ёқилғи баки ёниб кетган деб айтди.
Россия Миллий аксилтеррор қўмитаси Қрим коридоридаги ёнғинга бомба ўрнатилган автомобилнинг портлаши сабаб бўлганини хабар қилди.
Қрим кўпригида бомба ўрнатилган ушбу автомобилнинг портлаши 7 вагонни ёниб кетишига сабаб бўлди.
Украина президенти Владимир Зеленский девони раҳбари маслаҳатчиси бундан олдин Киев Қрим коридорини йўқ қилишни режалаштираётганини айтган эди.
Бошқа хабарга кўра, Чеченистон президенти Рамзан Қадиров Чеченистон Автоном Республикаси европаликларнинг динга ва мазҳабга зид бўлган қадриятларига қарши экканлигини таъкидлаб, Чеченистон дунёнинг исталган нуқтасида сатанистлар ва уларнинг тарафдорларига қарши туришга тайёрлигини билдирди.
Ҳозирда Россиянинг Украинадаги махсус ҳарбий амалиётларида 10 минг чечен жангчиси қатнашмодқа, зарурат туғилса, яна 70 минг жангчи уларга қўшилишга тайёр деб эслатди Қадиров.