Россия парламенти спикери Вячеслав Володин Украина президентини террорчи деб атади
Россия давлат Думаси спикери Украина Хавфсизлик хизматининг Россия Хавфсизлик кенгаши аъзоларини қидирувга берилгани ҳақидаги эълонидан кейин Украина президенти Владимир Зеленскийни террорчи деб атади.
Эрон телерадиокомпанячсининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, бугун Россия думаси спикери Вячеслав Володин Украина презиенти Володимир Зеленскийи қўллаб-қувватлаётган давлатлар терроримз тарафдори чунки Киев ҳукумати террорчи режимга айланган. Россия Думаси спикери шундай баёнотлар қилар экан, террорчилар билан ҳеч қандай музокара бўлиши мумкин эмаслиги ҳақидаги дунёда маълум қоидалага ишора қилди.
Володин шунингдек Украина президентининг исмини Ал-Қоида террорчи гуруҳи етакчиси Усома бин Лодан ва бошқа халқаро террорчилар қаторига киритган
Украина хавфсизлик хизмати ҳам кеча Россия Хафсизлик кенгашининг бир қанча бошқа аъзолари билан бирга Володинни Украина хавфсизлик идоралари томонидан тайёрланган қидирувдаги шахслар рўйхатида деб изоҳлади.
Украина хавфсизлик хизматига кўра, Россия хавфсизлик кенгаши аъзоларининг аксарияти жумладан мудофаа вазири Сергей Шойгу, Россия думаси раиси Вячеслав Володин, Россия кенгаш раиси Валентина Матвиенко ва ушбу мамлакат Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев Киев томонидан қидирувга берилган.