Украина урушида Ғарб давлатларининг интервенсион ёндашувини давом этмоқда
(last modified Fri, 14 Oct 2022 08:42:33 GMT )
октябр 14, 2022 13:42 Asia/Tashkent
  • Украина урушида Ғарб давлатларининг интервенсион ёндашувини давом этмоқда
    Украина урушида Ғарб давлатларининг интервенсион ёндашувини давом этмоқда

Ғарб давлатлари Украина урушидаги интервенсион ёндашувларини давом эттириб, ушбу уруш баҳонасида ушбу мамлакат мудофаа тизимини мустаҳкамлаш мажбуриятини олдилар.

АҚШ бошчилигидаги ғарб давлатлари кеча чоршанба куни Шимолий Атлантика Шартномаси Ташкилотининг (НАТО) Брюсселдаги қароргоҳида тўпланиб, бу мамлакатдаги уруш баҳонасида Украина мудофаа тизимини имкон қадар тезроқ мустаҳкамлашга келишиб олдилар.

Украинадаги уруш баҳонасида Украина мудофаа тизимини мустаҳкамлаш учун Ғарб иттифоқчиларига Киевнинг босимидан сўнг, Германия ўз кучларига беришдан олдин бу қуролни Украинларга юборишга қарор қилганидан сўнг, биринчи ўрта масофали Ирис-Т тизими Украинага етиб келди. 

Канада мудофаа вазири Анита Ананд ўтган чоршанба куни кечқурун шундай деди: Янги ҳарбий пакетга артиллерия снарядлари, сунъий йўлдош алоқа тизимлари, қишки кийимлар ва дронлар ва Украинадаги уруш ниқоби остида мамлакатга бошқа ёрдамлар киради.

Украина президенти Владимир Зеленский ўтган чоршанба куни кечқурун Вашингтонда Халқаро валюта жамғармаси ва Жаҳон банкининг йиллик йиғилишида видеоконференцияда нутқ сўзлади:Киевга молиявий ёрдамини ошириш Украинадаги урушни имкон қадар тезроқ тугатишга ёрдам беради.

Халқаро Валюта Жамғармаси бошқарувчи директори Кристалина Георгиеванинг айтишича, халқаро ташкилот Украина иқтисодиётини барқарор ушлаб туриш учун келаси йили 3-4 миллиард доллардан кўпроқ ойлик ташқи ёрдамга муҳтож бўлишини тахмин қилган.

Украинадаги уруш ўзининг кенг кўламли сиёсий, ҳарбий, иқтисодий, ижтимоий ва ҳатто маданий оқибатлари билан саккизинчи ойни тугатмоқда ва Ғарб давлатлари ҳамон Украинага қурол-яроғ жўнатмоқда.

Ёрлиқ