Украинанинг айрим ҳудудларида портлашлар содир бўлди
(last modified Mon, 17 Oct 2022 08:10:50 GMT )
октябр 17, 2022 13:10 Asia/Tashkent
  • Украинанинг айрим ҳудудларида портлашлар содир бўлди
    Украинанинг айрим ҳудудларида портлашлар содир бўлди

Украинанинг айрим ҳудудлари жумладан пойтахти Киев шаҳрида ҳаво ҳужуми огоҳлантириш янрагани билан бу мамлакатнинг ОАВ лари бу мамлакат пойтхатида бир нечта портлаш овози эшитилганини маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниячиниг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, бугун Украинанинг маҳаллий расмийлари, бу мамлакат жануби ва марказий қисмидаги баъзи вилоятлаида жумладан Виница, Черкас, Кравногард, Николаев  ва Оддесада ҳаво ҳужумидан огоҳлантириш фаоллаштирилиганини эълон қилди.

Бу украиналик расмийсининг айтишича, Суми ва Днепропетровск вилояталаридаги муҳим инфратузмаларга ҳам ҳужум қилинди, натижада Днепропетровсксда энергетка иншоотига ёнғин содир бўлди.

Украина президени девовни раиси Андрей Ермак  ҳам Киевга камикадзе дронлари ҳужум қилганини иддао қилди.

Кеча тунда ҳам Николаев ва Оддеса шаҳарларида бир нечта портлаш содир бўлганди ва бунинг натижасида Николаевдаги ёқилғи омборида ҳам ёнғин юз берганди.

Украина президенти Володимир Зеленский  эса Донбасс вилоятидаги Бахмут  ва Солдар шаҳарларида Россия ва Украина кучлари ўртасида шиддатли тўқнашувлар давом этаётганини таъкидлади.

Айтиш жоиздирки, 8 ойдан бери Украинадаги уруш кенг қамровли сиёсий, ҳарбий, иқтисодий, ижтимоий ва ҳатто  маданий оқибатлари билан давом этмоқда ва  Ғарб даватлари илгаригидек Украинага қурол-яроқ жўнатишда давом этмоқда.

Ёрлиқ