октябр 19, 2022 15:35 Asia/Tashkent
  • Жозеф Боррел: Европа ва Ғарб давлатлари идеал эмас
    Жозеф Боррел: Европа ва Ғарб давлатлари идеал эмас

Европа Иттифоқи ташқи сиёсати расмийси Европа Иттифоқи ва Ғарб идеал эмаслигини баъзи Ғарб давлатлари вақт-вақти билан халқаро қонунларни бузаётганини эълон қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича. Европа Иттифоқининг ташқи сиёсати бўйича расмий вакили Жозеф Боррел кеча Европани боғ, ундан ташқаридаги дунё эса ўрмон деган сўнгги баҳсли баёнотларига муносабат билдирди.

У Европани боғга, унинг атрофидаги дунёни ўрмонга қиёслаш ирқчилик эканлигини рад этиб,  ўрмон деганда нимани назарда тутганини ҳокимият сиёсатининг кучайиши ва бу дунёда қонунсизлик ва тартибсизликнинг кучайиши эканлигини тушунтиришга ҳаракат қилди.

Жозеф Боррел шунингдек бу ўхшатишини Европа марказлашган мустамликачиликни қўллаб-қувватлашда айблаганлардан узр сўради ва  мен Европа ва Ғарб мукаммал ва идеал эмаслиги баъзи Ғарб давлатлари вақт-вақти билан халқаро қонунларни бузаётганини тушунтириш учун етарли тажрибам бор деб изоҳлади.

Эрон ТИВ матббуот котиби Носир Канъоний ҳам Жозеф Боррелнинг тавсифини танқид қилиб, боғ-ўрмон метафораси Ғарбга бостириб кириш ва босиб олиш ҳуқуқни берадиган мутлақо қабул қилиб бўлмайдиган мустамликачилик менталитетидан келиб чиқади.

Ўша давр тугади. Кўп қутбли дунё эшик ортида. Европа Иттифоқи ё фактларни қабул қилиши керак акс ҳолда пасайишга ва йўқ бўлиб кетишига давом этади деб эълон қилди.

Эрон Ислом Жумҳуриятидан ташқари БАА ва Қатар каби кўплаб давлатлар шунингдек Араб Лигаси Жозеф Боррелнинг баёнотларига муносабат билдирди ва уларни қаттиқ танқид қилди.

Ёрлиқ