Володимир Зеленский: рус кучлари Каховка электр станцияси тўғонига ҳужум қилди
Украина президенти, Россия армияси рус кучлари назорати остидаги Украина жанубидаги Херсонда жойлашган ГЭСлардан бирини бомбардимон қилгании маълум қилди.
Алолам телеканалининг хабар қилишича, Украина президенти Володимир Зеленский ўз сўзларида, Россия кучлари Каховка ГЭСи ва унинг тўғонининг турли қисмларини бомбардион қилишга ва агар бу тўғон бузилса Қрим ярим оролинининг шимолий канали вайрон бўлади деб изоҳлади.
Украина президенти бу айбловлари кеча Европа Кенгашидаги қисқа нутқида баён этди.
Эслатиб ўтамиз Каховка электр станцияси тўғони ҳозирда Россия кучлари назорати остида бўлган ва Украина кучлари жойлашган унча узоқ бўлмаган ҳудудда қурилган.
Россия армияси Луганск ва Донецк вилоятлари расмийларига ёрдам бериш мақсадида 24 февраль куни Украина ҳужумларига қаршиҳужум қилди.
Уша вақтдан бери Россия расмийлари ҳеч қандай тарзда Украина фуқаролик инфратузилмаларини нишонга олмаслигини айтиб, бу мамлакатни босиб олишни нияти йўқлиги ва фақат Украинани денацификация ва қуроласизлантириш пайида бўлганини таъкидлаб келмоқда.