Россия мудофаа вазири Украинанинг провакацион ҳаракатлари ҳақида огоҳлантирди
Россия мудофаа вазири франциялик ҳамкасби билан телефон суҳбатида, Украинанинг провакацион ҳаракатларидан огоҳлантирди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Франция мудофаа вазири Себастиан Лекорну билан телефон суҳбатида радиоактив бомбалар ёрдамида Украинанинг провакация қилиш эҳтимоли ҳақида огоҳлантирди.
Россия Мудофаа вазирлиги баёнотига асосан, Россия ва Франция мудофаа вазирлари ўртасидаги телефон суҳбати Украинадаги инқирозга бағишланган. Украинада эса вазият тобора кескинроқ ва назоратсиз бўлиб қолмоқда.
Кеча Россия Мудофаа вазирлиги Украинадаги махсус ҳарбий амалиётида рус кучлари бу мамлакат марказидаги Черкас вилоятидаги Смила қишлоғи яқинидаги ёқилғи омборини йўқ қилди. Бу омборда Украина ҳарбий ҳаво кучлари учун 100 минг тоннадан ортиқ авиация ёқилғи сақланганди.
Бошқа хабарга кўра, Венгрия бош вазири Виктор Урбан Европа Иттифоқининг Россияга қарши санкцияларни танқид қилиб бу санкциялар Венгрия иқтисодиёти учун бомба кабидир деб таъкидлади.
Виктор Урбан ўз сўзларида Европа Иттифоқи Совет Иттифоқи тақдирига дучор бўлишини башорат қилган.