Илон Маск Твиттер компаниясининг барча маълумотлар инженерларни ишдан бўшатди
Твиттернинг барча маълумотлар муҳандислари Илон Маск бу компанияни сотиб олганидан кейин биринчи куниёқ ишдан бўшатилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, машҳур миллиардер Илон Маск 6 ой ичида Твиттер тармоғини сотиб олиш бўйича 44 миллиард долларлик келишувдан воз кечишга урингани ва ундан кейин Твиттер уни судга бергани ортидан бу келишув ниҳяот имзоланди ва якун топрди.
Ҳозирда Твиттер ижтимоий тармоғида 110 миллиондан ортиқ обуначига эга бўлган Илон Маск бу тармоқ билан келишув ва шартномаси хусусида тўғридан-тўғри ўз нуқтаи назарини билдиргани йўқ. Маск Твиттерда қўш ё ки парранда /Твиттер тармоғининг белигси/ эркиндир деб таъкидлади.
CNBC ахборот агентлиги ҳам Твиттернинг бутун маълумотлар муҳандислари ишдан бўшатилган ва ходимлар Сан-Францискодаги /Калифония/ компания штаб-квартирасидан чиқиб кетаётиб шахсий буюмлари бўлган картон қуттиларини олиб кетишди.
Бундан олдин миллиардер Илон Маск Твиттер ижтимоий тармоғини сотиб олгач бу компаниянинг бир нечта юқори мартабали менежарлари, жумладан бош директори Параг Агравални ишдан олди.