Украинанинг ҳарбий дронлари Россиянинг Қора денгизидаги флотига ҳужум қилди
(last modified Sun, 30 Oct 2022 06:40:51 GMT )
октябр 30, 2022 11:40 Asia/Tashkent
  • Украинанинг ҳарбий дронлари Россиянинг Қора денгизидаги флотига ҳужум қилди
    Украинанинг ҳарбий дронлари Россиянинг Қора денгизидаги флотига ҳужум қилди

Қора денгиз соҳилидаги ва Қрим ярим оролининг жануби-ғарбий қисмида жойлашган Севастополь порт шаҳри маъмурияти Украинаниг учувчисиз уочғи Россия Қора денгиз флоти кемаларига ҳужум қилганини маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча Қора денгиз соҳилидаги ва Қрим ярим оролининг жануби-ғарбий қисмида жойлашган Севстополь порт шаҳри маъмурияти Украина армиясининг учувчисисз учоқлар Россия Қора денгиз флоти кемаларига ҳужум қилганидан кейин, шаҳар кемасозлик заводи вақтинча тўсиб қўйилди ва кемалар ва қайиқлар Севастополь порт шаҳри сувларида ўта олмади деб  қўшимча қилди.

Кеча Севастополь порт шаҳри губернатори Михаил Розовижоев  Телеграмм каналида бу шаҳар сувларида Россия Қора денгиз флотининг кемалари Украинанинг дрон ҳужумларини қайтарди, бироқ Севастополь порт шаҳрининг бирорта объекти нишонга олинмади деб таъкидлади.

Бошқа томондан Россия Мудофаа вазирлиги, ҳам Украинанинг Россия Қора денгиз флоти кемаларига ҳужум қилиш учун 16 та дрон юборганини маълум қилиб, парвоз кузатувчилари эса Қора денгиз узра Қрим ярим ороли яқинида учиб юрган АҚШ жосуслик учувчисиз самолётини кўрсатди деб хабар қилди.

Россия Мудофаа вазирлиги Украина армиясининг рус кемаларини нишонга олиш учун юборилган бача донлари йўқ қилинганини эълон қилди.

Украиналик ҳарбийларини тайёрлаш ва Россия кемаларига ҳужум қилиш  режаси бу мамлакатнинг Николаев вилояти, Ушаков шаҳрида британиялик ҳарбийлари томонидан ишлаб чиқилган.