Финлиядия давлати НАТО ядро қуролини жойлаштириш бўйича ўз позициясини маълум қилди
Финляндия Бош вазири мамлакат НАТОга аъзо бўлгач, ҳарбий алянс Финляндияда доимий базаларни ўрнатиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Финляндия бош вазири Сана Марин мамлакатнинг биринчи телеканалига берган интервьюсида, менимча, доимий базалар ёки ядровий қуроллар бўйича ҳеч қандай олд шарт қўймаслик ёки манёвр қилиш учун жойимизни чекламаслик жуда муҳим деб таъкидлади.
Марин ўз сўзларида албатта бунда ўзгаришлар кун тартибида бўлиши шарт эмас деб айтди.
Яқинда Хелсинкида жойлашган Iltalhti газетаси Финляндиянинг НАТОга аъзолик тўғрисидаги қонун лойиҳасида ядровий қурол билан боғлиқ ҳеч қандай чиқишни ўз ичига олмайди деб иддао қилди.
Финляндия ҳукумати бу қонун лойиҳасини кўриб чиқиш учун парламентга топшириш қарорига келган.
Жорий 2022-йил июль ойида Финляндия ташқи ишлар вазири ва мудофаа вазири НАТО расмийларга агар Хелсинкининг НАТОга аъзолиги тасдиқланса мамлакат ҳеч қандай чекловлар ёки миллий мулоҳаза қўймаслигига ваъда берди.
Бу эса НАТО ядро қуроллари Финляндия ҳудуди орқали бошқа мамлакатларга ўтказишни ёки Финляндияда жойлаштирилиши мумкинлигини англатади.