Владимир Путин Украина давлатидан ғалла бўйича кафолат талаб қилди
Владимир Путин кеча Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдуғанга дон шартномасига қайта қўшилишидан олдин Киевдан ҳақиқий кафолатлар талаб қилишини айтди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Кремль баёнотига асосан Россия Федерацияси президенти туркиялик ҳамкасби Ражаб Тойиб Эрдуған билан телефон орқаали мулоқотида, Россия давлати Киевдан Истанбул келишувига қатъий риоя қилиш айниқса гуманитар коридоридан ҳарбий мақсадларда фойдаланмаслик бўйича реал кафолатлар сўрамоқда деб қўшимча қилди.
Владимир Путин Эрдуғанга ҳам Қора денгиз флотига қарши содир бўлган воқеа ҳолатлари бўйича чуқур текширув ўтказиш зарур деб айтди.
Душанба куни ҳам Владимир Путин Сочида Арманистон ва Озарбойжон республикалари раҳбарлари билан 3 томонлама учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида Украина ҳукумати музокаралар олиб боришга тайёр эмас экан бу давлат билан ҳеч қандай келишув бўйича музокаралар олиб бориш имкониятини назарда тутмайди деб аниқлик киритди.
Россия Мудофаа вазирлиги 29-октярбь, Қрим ярим оролининг Севастопол шаҳрида Украина учувчисиз учоқларини ҳарбий ва фуқаролик кемаларига ҳужум ортидан Москва давлати дон ва буғдой шартномасидаги иштирокини тўхтатиб қўйганини маълум қилди.