Россия президенти: Ғарб давлатлари тарихни ўзгатириш орқали Россияни йўқ қилишга уринмоқда
(last modified Sat, 05 Nov 2022 07:23:35 GMT )
ноябр 05, 2022 12:23 Asia/Tashkent
  • Россия президенти: Ғарб давлатлари тарихни ўзгатириш орқали Россияни йўқ қилишга уринмоқда
    Россия президенти: Ғарб давлатлари тарихни ўзгатириш орқали Россияни йўқ қилишга уринмоқда

Россия президенти Владимир Путин собиқ шўролар иттифоқи парчалангач, Украина давлати Ғарбнинг тинч бир ҳудудига айлананига тўхталиб, Ғарб ёлғон қадриятларни ўрнатиш ва тарихни бузиб кўрсатиш орқали Россияни нобуд қилишни режалаштирган деб айтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча Россия президенти Владимр Путин  бир гуруҳ россиялик тарихчилар ва дин арбоблари билан учрашувида Ғарб томонидан Украина халқига сохта қадриятларини юклаши  афсуски уларнинг Россияга нафратланишига ва ҳақиқий тарихидан маҳрум бўлишига олиб келди деб изоҳлади.

Путин ўз сўзларида Совет Иттифоқи парчалангач Украина мамлакати Ғарб давлатларининг аралашув ҳудудига айланди ва улар Россия учун ҳам худди бундай режани туздилар аммо улар мувафақият қозонмади деб таъкидлади.

Россия федерацияси президенти сўзларининг бошқа қисмида Ғарб рус халқининг тарихини бузиб, унинг илдизларини йўқ қилишга интилади аммо бу уринишлар барбод бўлади деб қўшимча қилди. Путин шунингдек Россия тарихини рус халқининг миллий ўзига хослилига ва шон-шўҳратининг асоси деб эълон қилди.

Бошқа хабарга кўра, АҚШ Мудофаа вазирлиги  бу мамлакатнинг Украинадаги урушга нисбатан интервнесион ва аралашув ёндашувини давом эттирган ҳолда, Украинага Вашингтоннинг янги ҳарбий пакетини юборганини эълон қилди.

Пентагон кечанги баёнотида Украинадаги уруш баҳонасида  45 та T-72 танклари, 250 та M-1117 зирҳли транспорт воситалари ва 1100 та Feniks Ghost  дронлардан иборат янги ҳарбий пакет бу мамлакатга юборилганини маълум қилди.

Ёрлиқ