Украина давлати Ўзбекистонни Россияга санкцияларни четлаб ўтишда ёрдам беришда айблади
Украина Мудофаа вазирлиги вакили Қозоғистон ва Ўзбекистон ушбу мамлакатга санкцияларни четлаб ўтишда ёрдам бермоқда, деб таъкидлади.
Украина Мудофаа вазирлиги разведка бошқармаси вакили Вадим Скибицкий ўз сўзларида «Улар, шунингдек, Хитой ва Шимолий Кореяга, эҳтимол Қирғизистонга қурол-яроғ, хусусан, бир нечта ракета тизими учун тўплар — ‘Смерч’ ва ‘Ураган’ етказиб бериш учун мурожаат қилишган. Қозоғистон ва Ўзбекистон каби давлатлар Россияга ракеталарни яратиш учун зарур бўлган Америка ва Япония фуқаролик компонентларини сотиш учун санкцияларни четлаб ўтишга ёрдам беради.», — деди у.
Украинанинг ушбу юқори мартабали ҳарибйсига кўра, , Россия ҳарбий парадларда намойиш этадиган ўта замонавий қуролларга эга эмас.
Скибицкий, бу шунчаки саҳналаштирилган. Москва ўзи юқори технологияли қуролларни ишлаб чиқара олмайди, шунинг учун у бошқа мамлакатларга мурожаат қилади деб қўшимча қилди.