Техас штатида иккита самолётнинг тўқнашуви оқибатида 6 киши ҳалок бўлди +видео
(last modified Sun, 13 Nov 2022 07:11:37 GMT )
ноябр 13, 2022 12:11 Asia/Tashkent

АҚШда иккинчи жаҳон уруши давридаги авиашоу пайтида иккита самолёт тўқнашиб кетиши оқибатида камида 6 киши ҳалок бўлди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, бугун эрталаб АҚШ ОАВ лари бу мамлакатнинг Техас штатидаги Даллас шаҳрида иккита самолётнинг даҳшатли ва ҳалокатли тўқнашуви ҳақида хабар қилди.

Ҳодисанинг нашр этилган суратларини кичик  "Bell P-63" самолёти номаълум сабабларга кўра улкан "B-17"  бомбардимончи самолёти томон ҳаракатланиб у билан тўқнашувларини кўрсатади.

Гардиан газетасининг ёзишича, Иккинчи жаҳон уруши ускуналари мавзусидаги ҳаво кўргазмаси пайтида содир бўлган бу воқеа бу кўргазманинг яшил майдонида ёнғин ва портлашга олиб келди ва кенг қора тутун устуни осмонга кўтарилди.

Гарчи бу кўргазма расмийлари ушбу ҳодиса қурбонларини аниқ сонини эълон қилмаган бўлсада, аммо ABC News тармоғи продюссерларидан бири маҳаллий манбаларга таяниб икки самолётнинг тўқнашишда барча йўловчилари бўлган камида 6 киши ҳалок бўлганини айтди.