БМТда Украинанинг Россиядан уруш зарарини олиш механизми резолюцияси тасдиқланди
БМТ Бош Ассамблеяси кеча маҳаллий вақт билан бўлиб ўтган навбатдан ташқари йиғилишида Россиянинг Украинадаги уруши натижасида етказилган зарарни қоплаш бўйича халқаро механизм яратиш резолюцияни маъқуллади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича. БМТ Бош Ассамблеясида бу резолюция учун овоз беришда 94 давлат ёқлаб овоз берди 13 давлат қарши чиқди ва 74 давлат бетараф қолди. Бу резолюциясига Россиядан ташқари Хитой, Эрон Ислом Республикаси, Белорус, Марказий Африка, Куба, Шимолий Корея, Эритрея, Эфиопия, Мали, Никарагуа, Сурия ва Зимбабве қарши овоз берди.
БМТ Бош Ассамблеяси бу резолюцияни чиқариш биан Россияни Украинага қилган ҳужуми учун жавобгарликка тортишни талаб қилди ва Россиянинг Украинага товон тўлашини тан оладиган резолюциясини қабул қилди.
Россиянинг БМТдаги чиси Василий Небензя Ғарб коллектив тарзда Москванинг Укранадаги махсус ҳарбий амалиётлари бошланганидан бери тўсиб қўйган Россия активларии сотишни қонунийлаштириш учун ҳамма нарсани қилмоқда деб таъкидлади.
Россия элчиси Ғарб узоқ вақтдан бери Россия активларини озод қилишга интилади, аммо бу активларни ҳақиқий эгасига қайтариш ниятида эмас балки бу бойликларни Украинага ёрдам бериш учун сафлашни мақсад қилган.