Хитой давлат яна бир бор АҚШни Тайван ҳақида яна огоҳлантирди
(last modified Mon, 21 Nov 2022 08:33:33 GMT )
ноябр 21, 2022 13:33 Asia/Tashkent
  • Хитой давлат яна бир бор АҚШни Тайван ҳақида яна огоҳлантирди
    Хитой давлат яна бир бор АҚШни Тайван ҳақида яна огоҳлантирди

Хитой ТИВ раҳбари АҚШни Тайван оролининг ички ишларига аралашиш давом этиши ҳақида огоҳлантирди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча Хитой ТИВ раҳбари Ван И ўз баёнотида  АҚШ ҳукуматини Тайван бўғози бўйлаб вазиятни сақлаб қолишига содиқ қолиши ва Тайван ички ишларига аралашмаслик тарафдори бўлишга чақирди.

Хитой ташқи ишлар вазири шунингдек Тайван ороли фундаментал сиёсий масала ва Пекиннинг ҳеч ким кесиб ўта олмайдиган қизил чизиғи эканлигини таъкидлади.

Пекин " Ягона Хитой" тамойилига асосаниб Тайванни Хитойнинг ажралмас қисми деб билади .

Бироқ Пекиннинг сўнги йилларда айниқаса ҳозирги ҳукуматдаги норозиликларига қарамай, АҚШ ҳукумати Тайван оролига қурол сотиш ва бу минтақадаги сепаратистик ҳаракатларини қўллаб-қуввватлашни оширди.