Пашинян КХШТ саммитнинг якуний баёнотини имзолашдан бош тортди
Арманистон Бош вазири Ереванда бўлиб ўтган КХШТ саммитининг якуний баёнотини имзолашдан ўзини тийиб, ўз мамлакатининг ҳудудий яхлитлигини қўллаб- қувватлаш, ҳамда Озарбойжон республикасининг тажовузкор ҳаракатларни олдини олиш чораларини кўришга урғу берди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Ереванда КХШТдан Озарбойжон респуликаси ҳарбий кучларини бу мамлакат ҳудудидан зудлик билан ва сўзсиз олиб чиқиб кетиш мақсадида зарур сиёсий ва дипломатик чоралар кўришни кутаётганини таъкидлаб, бу чоралар Боку давлатнинг Ереванга нисбатан тажовузкорнинг чоралар кўришга йўл қўймаслик учун ҳам муҳим деб маълум қилди.
Россия президенти Владимир Путин кеча Ереванда ўтказилган КХШТ саммитида ҳам Арманистон ва Озарбойжон республикаси билан икки томонлама кенг қамровли ва мақбул ечимга эришиш учун бу ташкилотининг катта эътиборини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз. КХШТ йиғилиши кеча Арманистон пойтахти Ереванда ушбу ташкилотга аъзо 6 давлат раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтди.
КХШТ Марказий Осиё ва Кавказ минтақасидаги фаол ҳарбий ва кўп мақсадли ташкилотлардан биридир.