Британия Бош вазири: биз Украинани қўллаб-қувватлашга давом этамиз
Британия бош вазири иузоқ вақт давомида бу давлатни Украинанин қўллаб-қувватлаши ва ҳарбий ёрдамини эълон қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича Британия Бош вазири Риши Сунак Лондон давлатининг 2023-йилда Украинага ҳарбий ёрдамини давом эттириш ва оширишга қарор қилганини маълум қилди. У ўз сўзларида биз украиналиклар ва улар таянадиган муҳим инфратузилмани ҳимоя қилиш учун ҳаво мудофаа тизимлари тақдим этамиз деб таъкидлади.
Британия мудофаа вазирлиги ҳам Киевга ҳарбий ёрдам доирасида Украинага Brimstone 2 ракеталари жўнатишини эълон қилди.
Хабарга кўра, Британия мудофаа вазирлиги бу ракеталар сони ҳақида гапирмаган.
Британия мудофаа вазири Бен Уоллес твитида Украинадаги уруш ҳақидаги кундалик ҳисоботини эълон қилар экан, Россия ва Украина армиялари Донецк минтақасидаги "Pavlyuka" ва "Voldar" шаҳарлари атрофида кўплаб кучлар тўпланганини эълон қилди.
Бен Уоллес ўз сўзларида Россия бу минтақада ўз мақсадларига эришиш учун зарур бўлган сифатли кучларни жамлай олмайди деб айтди.
Бу ҳисобот Британия мудофаа вазири Бен Уоллес Украинадан қиш ойларда Россия кучларига қарши ҳужумларини давом эттиришини сўраган бир вақтга тўғри келди.