КХШТнинг Арманистонга ёрдам беришни таклиф қилди
(last modified Tue, 29 Nov 2022 08:24:46 GMT )
ноябр 29, 2022 13:24 Asia/Tashkent
  • КХШТнинг Арманистонга ёрдам беришни таклиф қилди
    КХШТнинг Арманистонга ёрдам беришни таклиф қилди

КХШТ Бош котиби бу ташкилот Арманистонга ёрдам бериш учун кенг кўламли чора-тадбирлар жумладан вазиятни баҳолаш мақсадида, Озарбойжон республикаси чегарасига делегация юборишни таклиф қилди.

Бундан олдин Арманистон Бош вазири хавфсизлик масалалар туфайли Озарбойжон Республикаси билан КХШТнинг баёноти лойиҳасини имзоламади чунки унинг фикрича мантида икки давлат чегарасидаги вазиятга аниқ сиёсий баҳо берилмагани ташкилотнинг ўз мажбуриятларини бажаришдан бош тортиши ва Боку давлатининг Арманистонга бстириб киришга яшил чироқ сифатида талқин қилиниши мумкин.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, КХШТ Бош котиби Станислав Зась Белоруснинг  “ONT” тармоғига берган интервьюсида, вазият одддий эмас ва биринчи навбатда Арманистон ва Озарбойжон республикаси чегарасида деярли ҳар куни тўқнашувлар бўлиб туради. Умуман олганда Ереванда ёрдам сифатида таклиф этилаётган чора-тадбирлар мажмуи сиёсий характерга эга деб аниқлик киритди.

Зась ўз сўзларида КХШТнинг Ереванда бўлиб ўтган йиғилишда ҳам глобал миқёсда, ҳам ушбу ташкилот масъулият доирасидаги барча 3 коллектив хавфсизлик минтақасида- Шарқий Европа, Кавказ ва Марказий Осиёда   кенгайиб бораётган вазиятга алоҳида эътибор қаратилди.

КХШТ Бош котиби умуман олганда ҳозирги вазиятда Ереванга ёрдам кўрсатиш бўйича чора-тадбирлар мажмуи келишиб олинди унинг ҳуджжати умуман тайёр лекин якунланиши керак деб таъкидлади.