Россия Украина уруши ҳақида мулоқот қилишга тайёрлигини билдирмоқда
(last modified Sat, 03 Dec 2022 09:30:49 GMT )
декабр 03, 2022 14:30 Asia/Tashkent
  • Россия Украина уруши ҳақида мулоқот қилишга тайёрлигини билдирмоқда
    Россия Украина уруши ҳақида мулоқот қилишга тайёрлигини билдирмоқда

Кремль саройи матбуот котиби АҚШ президентининг Украина бўйича музокаралар ҳақидаги баёнотларига жавобан, Россия давлати мулоқот ва дипломатияга тайёрлигини бироқ Украина ҳудудидан чиқмаслигини маълум қилди.

Яқинда АҚШ президенти Жо Байден россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан Украина бўйича музокара олиб боришни таклиф қилди. Байден Украинадаги урушни тугатишнинг ягона йўли Путин ўз қўшинларини олиб чиқиб кетишидир деб таъкидлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков Россия президенти Владимир Путин АҚШ президенти Жо Байден билан Украина масаласини муҳокама қилишга таёрлигини айтди, асмо Россия Украинани тарк этмайди деб қўшимча қилди.

Дмитрий Песков ўз сўзларида Россия президенти ҳардоим бизнинг манфаатларимизни таъминлаш учун музокаралар олиб боришга тайёр бўлган ҳозир ҳам тайёр бўлади деб хабар қилди.

Кремль матбуот котиби янги ҳудудларни Россия ҳудудининг бир қисми сифатида тан олишдан бош тортиш орқали Вашингтон ҳар қандай потенсиал муросага тўсқинлик қилмоқда ва бу эса мулоқотдаги саъй-ҳаракатларни сезиларли даражада мураббкалаштиради деб қўшимча қилди.

Ёрлиқ