декабр 03, 2022 15:08 Asia/Tashkent
  • АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг янги сратегик бомбардимончи самолёти намойиш этилди
    АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг янги сратегик бомбардимончи самолёти намойиш этилди

АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари B-21 Raider стратегик бомбардимончи самолёт келаси йили мамлакат флотига қўшилишини хабар қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари ҳар бир самолёт учун  700 миллион долларга тенг бўлган камида  100 та бомбардимончи самолётга буюртма беришни режалаширмоқда, уларнинг биринчи  2023 йилда якунланиши ва етказиб бериши кутилмоқда.

Сўнгги ўн йилликларда АҚШ армиясига кирган энг янги бомбардимончи бўлган ушбу самолёт Совуқ уруш даврида учган  B-1 ва B-2 бомбардимончи самолётларини босқичма -босқич алмаштиради.

Мазкур самолётни ишлаб чиқарувчи  Northrop Grumman ҳозирда бу бомбардимончиларнинг 6 таси Калифорниядаги Паламадел заводида қурилиш ва синовида турли босқичларида эканлинини эълон қилди.

 

Ёрлиқ