Британия Бош вазири: биз ноқонуний намойишларни бостирамиз
Британия Бош вазири ўз твитида бу мамлакатдаги намойишларни бостириш билан таҳдид қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Британия Бош вазири Риши Сунак Твиттердаги саҳифасида бу мамлакатда турли ташкилот ва компаниялар томонидан оммавий норозилик ва иш ташлашлар кучайганига жавобан, полиция ҳар қандай ноқонуний норозиликни бостириш ҳуқуқига эга ва шу йўл билан улар ҳукумат томонидан қўллаб-қувватланади деб баён этди.
Сунак шунингдек мен полиция бошлиқлари билан ноқонуний норозилик намойишларини бостириш учун қатъий чоралар кўришда менинг тўлиқ ёрдамим борлигини тушунтириш учун учрашдим деб тъкидлади.
Британия Бош вазири ўз сўзларида одамлар бу анархиялардан турлича азоб чекди ва қонуни бузганлар ҳокимия мавжудлигини ҳис қилишлари керак деб қўшимча қилди.
Сўнгги бир неча ой давомида Евррпа даватларида хусусун Британияда иқтисодий ва ижтимоий муаммоларнинг кескинлашуви бу мамлакатларда ижтимоий норозилик ва эътирозли намойишларни кучайишига сабаб бўлди ва бу йиғилишларнинг аксарияти полиция кучлари томонидан бостирилди.