Кремль саройи Европа томонидан Россия хом нефтига қўйилган нархга муносабат билдирди
(last modified Sun, 04 Dec 2022 07:21:28 GMT )
декабр 04, 2022 12:21 Asia/Tashkent
  • Кремль саройи Европа томонидан Россия хом нефтига қўйилган нархга муносабат билдирди
    Кремль саройи Европа томонидан Россия хом нефтига қўйилган нархга муносабат билдирди

Кремль саройи матбуот котиби мухбирлар билан суҳбатда Ғарб давлатлари ва Европа Иттифоқининг бу мамлакат хом нефтига нарх чегарасини белгилаш қарорига аксиламал кўрсатди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича. Кремль саройи матбуот котиби Дмитрий Песков  мухбирлар билан суҳбатида, Москва давлати Ғарб давлатлари томонидан Россия нефти учун белгиланган мумкин бўлган чегарани қабул қилмаслигини маълум қилди.

Эслатиб ўтаимз, Европа иттифоқига аъзо давлатлар кеча денгиз орқали ташиладиган Россия хом нефтининг бир баррели учун 60 доллар бўлиши хусусида келиша олишди.

душанба куни Европа Иттифоқи Россия хом нефтни денгиз орқали иппорт қилишни тўхтатиши билан бир вақтда кучга киради. Украина билан уруш даврида Москванинг хом нефт экспотидан тушадиган даромадларни камайтиришга қаратилган келишув Европа Иттифқоқига аъзо 27 давлат вакиллари ўртасида бир неча кун давом этган кескин музокараларга якун ясади.

Бу нарх чегарасини белгилашдан мақсад, Россиянинг Украинага қарши уруши  2023 йилга, яъни иккинчи йилга яқинлашаётган бир вақтда Москванинг хом нефт экспорти ва сотишдан тушган даромадларига зарба беришдир.

Шу билан бирга Европа кенгаши президенти  Charlz Mishel Италиянинг Corriere della Sera газетасига беган интервьюсида Украинадаги уруш Европа ва АҚШга бошқача таъсир кўрсатмоқда, Европа эса энергия инқирози туфайли кўпроқ юқотишларга дучор бўлмоқда.