Россия президенти Украина уруши кутилганидан узоқ давом этаётганини тан олди
Владимир Путин бу мамлакатнинг Украинадаги ҳарбий амалиётлари кутилганидан узоқ давом этаётгани ҳақида хабар қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Россия федерацияси президенти Владимир Путин бу мамлакатнинг Украинадаги махсус амалиётлари кутилганидан узоқ давом этаётганини тан олиб, бироқ қўшни ҳудуднинг эгаллаб олишини катта ютуқ сифатида баҳолаб, Россиянинг ядро қурол можароларининг кучайишига йўл қўймайди деб изоҳлади.
Путин Россия инсон ҳуқуқлари кенгаши аъзолари билан учрашувида қуруқликдаги амалётлар ютқларини Россия учун муҳим натижа эканлиниги билдириб Азов денгизи Россиянинг ички денгизига айланди деб айтди.
Бир неча маротаба Москва ўз ҳудулари жумладан Украинадан аннекция қилинган минтақаларни ҳимоя қилиши мақсадида барча воситалардан фойдаланишини таъкидлаган Путин, Ғарб давлатларини бу баёнот ядро қуроллар билан ўйнаш рамзидир деган танқидини рад этди.
Россия президенти сўзларининг бошқа қисмида, улар /ядро қуроллар/ можарони кучайтирувчи омил эмас балки уларни тўхтатувчи омилдир деб қўшимча қилди.
Россия президенти шунингдек биз ақлдан озган эмасиз ва ядро қуроли нима эканлигини тўлиқ биламиз. Бизда улар бор ва улар бошқа ядровий кучлар ва арсеналарга қараганда анча ривожланган деб эслатди.