Москва давлати: Ғарб ва Россия муносабатлари қарама-қаршилик босқичига кирди
Кремль саройи матбуот котиби НАТОнинг кенгайиши сабаб, Россиянинг Ғарб билан муносабатлари қарама-қаршилик босқичга кирганини ва бундан буён томонлар шу муҳитда яшаши тўғри келишини маълум қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, кеча Россия президенти саройи матбуот котиби, Дмитрий Песков ва бу мамлакатнинг биринчи телеканалининг "Москва, Кремль, Путин" кўрсатувида Россия ва Ғарб давлатлари ўртасидаги "муносбатлар поезди" йўналишига ойдинлик киритиб, биз ҳозир ҳаракат қиляпмиз чунки биз аллақачон қарама-қаршилик босқичга кирганмиз ва энди биз бу " станция"да тўхтадик деб айтди.
Дмитрий Песков сўзларининг бошқа қисмида Россия асосий кучга эга бўлиши учун вазмин ва кучли бўлиши керак чунки биз қарама-қаршилик муҳитида яшашимиз зарур деб қўшимча қилди.
Кремль саройи матбуот котиби бундан олдин ҳам Москва ва Вашингтон ўртасидаги муносабатлар ҳамон ноқулайлиги ва икки давлат ўртасидаги асирлар алмашинуви муносбаатларнинг яхшиланишини эълон қилган эди.
Песков шунингдек, россиялик тадбиркор Виктор Бутнинг АҚШ баскетбол терма жамоаси ўйинчиси Бритни Гринер билан алмашиши Мсоква ва Вашингтон ўртасидаги икки томонлама муносабатларни яхшилаш чораси сифатида қаралмаслиги керак деб қўшимча қилди.