декабр 13, 2022 13:54 Asia/Tashkent
  • Россия газини Европага узатишни тўлиқ тўхтатиши мумкин
    Россия газини Европага узатишни тўлиқ тўхтатиши мумкин

Еврокомиссия раиси Россия Европага газ узатишни бутунлай тўхтатишини башорат қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Европа Комисияси президенти Урсула Фан дер Лайен кеча Москванинг газ  етказиб беришни бутунлай тўхтатиш ҳақидаги эҳтимолий қарорига тўхталиб, ушбу комиссиянинг газ нархини назорат қилиш мақсадида биргаликда сотиб олиш учун мос механизм яратиш борасидаги саъй-ҳаракатлари давом этмоқда деб изоҳлади.

Еврокомиссия раиси шунингдек биз Европа даватларига қайта тикланадиган энергия лойиҳалар учун лицензия бериш амалиётини тезлаштиришни ва уларнинг газ захиралари учун лимитларни кўриб чиқишни таклиф қилдик деб таъкидлади.

Украинадаги уруш баҳонасида Москвага қарши Европа Иттифоқи санкцияларнинг бир неча даври қўллангач Европа давлатларига энергия, хусусан газ нархи кескин ошди.

Ёрлиқ