Медведев НАТО аъзоларини огоҳлантирди
Россия Хавфсизлик кенгаши вакили Украинага ёрдам бераётган НАТО аъзолари Москва ҳужумлари учун қонуний нишон экани ҳақида таҳдид қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Россия Хавфсизлик кенгаши вакили Дмитрий Медведев ўзининг Телеграмм-каналида Украинани қурол-яроқ билан таъминлаётган НАТО аъзоларини Москва ҳужумларининг қонуний нишони деб ҳисоблади.
Дмитрий Медведев шунингдек НАТОга аъзо давлатлар раҳбарлари бир овоздан уларнинг мамлакатлари ва НАТОнинг барча аъзолари Россия билан уруш ҳолатида эмаслигини иддао қилмоқда лекин бу ундай эмаслигини ҳамма жуда яхши билади деб қўшимча қилди.
Россиянинг бу амалдори уруш қонунлари деган сўзларида расмий равишда урушга аралашган ва душманга иттифоқчи бўлган барча мамлакатлар қуролли кучлари қонуний ҳарбий нишонлар ҳисоланади деб қўшимча қилди.
Россия хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари, душман давлатининг ҳарбий-сиёсий етакчилари ва унинг қуролли кучлари таркибидан расман чиқмаган уларниг кучларидан ташқари душманнинг ҳарбий ва ёрдам техникаси, ҳарбий ва фуқаролик инфратузилма воситалари ҳам ҳужумлар учун қонуний ишонч сифатида қабул қилинади деб айтди.