Россия Украинадаги ҳарбий амалиётларини давом эттиришни режалаштирмоқда
(last modified Mon, 19 Dec 2022 07:44:32 GMT )
декабр 19, 2022 12:44 Asia/Tashkent
  • Россия Украинадаги ҳарбий амалиётларини давом эттиришни режалаштирмоқда
    Россия Украинадаги ҳарбий амалиётларини давом эттиришни режалаштирмоқда

Россия президенти мамлакат ҳарбий қўмондонларининг Украинадаги Россия ҳарбий амалиётларини давом эттириш бўйича таклифларини олишни сўради.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича,  Россия президенти Владимир Путин Москвада мамлакат ҳарбий қўмондонлари, жумладан мудофаа вазири Сергей Шойгу ва Россия армияси Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов  билан учрашувида операциянинг барча жиҳатлари ушбу мамлакатнинг Украинадаги ҳарбий амалиётларини давом эттириш бўйича тезкор ёки ўрта муддатли чоралар бўйича таклифлар беришни сўради.

Бошқа хабарга кўра, Россия ғарбидаги Белгород шаҳри губернатори Украинанинг бу ҳудудга ракета ҳужумлари натижасида бир киши ҳалок бўлгани ва яна 5 киши жароҳатланганини эълон қилди.

Россия Мудофаа вазирлиги кеча мамлакат кучлари Донецкдаги Якулика туманини назоратга олгани ҳақида хабар қилди.

Германия ТИВ раҳбари Аналена Бербок мен Украинада яқин орада ўт учишни тўхтатишга умид кўрмаяпман ва бу вариант Россия шартларидан келиб чиқиб амалга ошмайди деб изоҳади.

Бербок ўз сўзларида, бу шартлар нафақат УКраина халқининг фожиаларини тугатмайди балки уларни янада кучайтиради деб қўшимча қилди.

Германия ТИВ раҳбари Россия президенти Владимир Путин қилиши керак бўлган ягона нарса -ўз аскарларига чекинишга буйруқ беришдир деб таъкидлади.

Ёрлиқ