Россия президенти федерал хавфсизлик хизматига жамият ва чегараларни назорат қилишни буюрди
Россия президенти Владимир Путин мамлакат федерал хавфсизлик хизматига чет эл таҳдидлари хавфининг олдини олиш мақсадида жамият ва чегаралар назоратини кучайтиришни буюрди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Россия президенти Владимир Путин бу мамлакатда кенг нишонланадиган " Хавфсизлик хизмат иоидмлари куни" даги нуқида янги таҳдидларнинг пайдо бўлиши развекта фаолиятига бўлган эҳтиёжни оширади деб айтди. У шунингдек бу ишни чегара хизматлари ва Федерал хавфсизлик хизмати орқали фаоллаштириш кераклигини қўшимча қилди.
Путин бу хусусда чегарани бузишга қаратилган ҳар қандай урииниш куч ва воситалар, жумладан мобил ҳаракат бўлинмалари ва махсус кучлар ёрдамида тез ва самарали тарзда зарарсизлантириши кераклигини тушунтирди.
Путин Федерал хавфсизлик хизматига жамият устидан қаттиқ назорат ўрнатиш учун техник, оператив ва индивидуал салоҳиятидан максимал даражада фойдаланишни буюрди.
Бошқа хабарга кўра, Россия ТИВ раҳбари ўринбосари Сергей Вершинин Спутник ахборот агентлиги билан суҳбатда АҚШ расмийлари бутун дунёда айниқса АҚШ билан маҳбусларни алмашиш бўйиа шартномалар тузган мамлакатлар бўйлаб русларни расман ов қилмоқда деб таъкидлади.
Россия ТИВ раҳбари ўринбосарининг АҚШ ҳақиқатда 60 нафар Россия фуқаросини сохта айбловлар билан гаровга олган ва Россия фуқаролари узоқ муддатли қамоқ жазосига ҳукм қилган деб изоҳлади.