Владимир Путин МДҲ саммитида нутқ сўзлади
(last modified Tue, 27 Dec 2022 07:57:38 GMT )
декабр 27, 2022 12:57 Asia/Tashkent
  • Владимир Путин МДҲ саммитида нутқ сўзлади
    Владимир Путин МДҲ саммитида нутқ сўзлади

Россиянинг Санкт -Петербург шаҳрида МДҲ саммитининг очилишида бу мамлакат президенти Владимир Путин нутқ сўзлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Россия президенти Владимир Путин Санкт-Петребургдаги МДҲ  саммитининг очилиши маросимида,   бугун биз умумий хавфсизлик муаммоларини ҳал қилишда МДҲ мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликнинг истиқболли режалари ва истиқболларини муҳокама қиламиз деб қўшимча қилди.

МДҲ сиёсий ва иқтисодий мустақиликка эга бўлиб, тижорат операцияларида маҳаллий валюталардан фойдаланмоқда ва бу жараённи жорий йилда бошлаган МДҲ давлатлари ўртасидагши товар айирбошлаш ҳажми эса 2023-йилда 100 миллиард долларга етиши кутилмоқда.

Россия президенти шунингдек биз бу давлатлар ўртасидаги савдо жараёнида маҳаллий валюталардан фойдаланишни кенгайтирамиз деб аниқлик киритди.

Владимир Путин ўз сўзларида МДҲ давлатлари кўп томонлама ва кўп тарихий муносабатларга эга, айниқса рус тили улар учун буюк куч ва кули умумий омили ҳисобланади деб хулоса қилди.