Мексика президенти АҚШнинг муҳожирларга муносабати ғайриинсоний ва сиёсийдир деб атади
Мексика президенти АҚШнинг муҳожирларга инсбатан ғайриинсоний муносабатини ва уларнинг соғлиғи ва ўз сиёсий манфаатларига муҳтожлигидан фойдаланишини қоралади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Мексика президенти Andrés Manuel Lopes Obrador Техас губернатори Грег Абатенинг ёндашувидан афсусда эканлигини билдириб,Марказий Америкадан миграция ва одам савдоси муаммосини олдини олиш учун фундаментал ечим топишга чақирди.
Мексика президенти ҳавонинг кескин совуқлигига қарамай муҳожирлар автобусларини Вашингтонга ва АҚШ вице-президенти Камала Ҳаррис қароргоҳига ўтказиш ҳақида гапириб, Аббот ҳато маъбадга бориши ёки Инжилни ўқиши мумкин лекин аслида /унинг ҳатти-ҳаракати/ жуда ғайиинсоинй ва жуда антихристианликдир деб изоҳлади.
Мексиканинг чап қанот президенти Andrés Manuel Lopes Obrador Техас губернатори каби АҚШдаги косерватив ва муҳожирларга қарши гуруҳларни танқид қилиб, улар " иммиграцион фобия ва сиёсий манфаатлар" туфайли одамларнинг дарди ва эҳтиёждан фойдаланишга журъат этганликларини таъкидлади.
24 ва 25 декабр кунлари Техас губернатори АҚШ президенти Жо Байден маъмуриятнинг иммиграция сиёсатига норозилик сифатида Вашингтонга ва Байден вице-президенти Камалла Ҳаррис қароргоҳи яқинида бир неча автобуслар тўла муҳожирларни жўнатди.
Бўрон ва қаттиқ қиш совуқлари АҚШнинг турли минтақаларига жиддий таъсир кўрсатган бир вазиятда муҳожирлар тунги совуқда тегишли бошпанасиз қолишди. Муҳожирар орасида болалар ва айёлар ҳам бор эди.