2023 йил арафасида Россия ва Украина ўртасида ҳарбий асирлар алмашилди
(last modified Sun, 01 Jan 2023 07:10:51 GMT )
Январ 01, 2023 12:10 Asia/Tashkent
  • 2023 йил арафасида Россия ва Украина ўртасида ҳарбий асирлар алмашилди
    2023 йил арафасида Россия ва Украина ўртасида ҳарбий асирлар алмашилди

Россия ва Украина давлатлари янги милодий йил арафасида асирга олинган 200 дан ортиқ аскарни озод қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Россия ва Украина кеча Янги йил арафасида асирга олинган 200 дан ортиқ аскарни озод қилганликларни эълон қилди.

Бу эса сўнгги 10 ой ичида можарода бўлган икки томон ўртасидаги сўнгги маҳбус алмашинувидир.

Россия Мудофаа вазирлиги 82 нафар россиялик аскар Украина томонидан озод қилинганини таъкидлади.

Украинанинг юқори матабали ҳарбий амалдори Андрей Ермак ҳам Россия  140 нафар украиналик ходимни топширганини маълум қилди.

Ермак ўз сўзларида озод этилган 132 украиналик эркак ва саккиз аёлнинг яраланган ёки Мариупол порт шаҳрини ҳимоя қилиш учун жанг қилган.

Москва ва Киев ўртасидаги кенг кўламли дипломатик музокаралар тўлиқ тўхтаганига қарамай, томонлар асирга олинган юзлаб ҳарбий хизматчиларни бир неча марта алмашишди.

Ёрлиқ