Владимир Путин: Ғарб давлатларининг Россияни парчаланишига йўл қўймаймиз
(last modified Sun, 01 Jan 2023 08:54:05 GMT )
Январ 01, 2023 13:54 Asia/Tashkent
  • Владимир Путин: Ғарб давлатларининг Россияни парчаланишига йўл қўймаймиз
    Владимир Путин: Ғарб давлатларининг Россияни парчаланишига йўл қўймаймиз

Владимир Путин Москва давлата Ғарбга Украина халқидан Россияни бўлиб ташлаш ва кучсизлантириш учун фойдаланишига йўл қўймаслигини маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Россия президенти ўтган 2022 йилдаги нутқида бу йилни Россия келажаги ва мустақиллиги учун пойдевор яратилганини муҳим воқеалар йили сифатид баҳолаб Россия бугунги кунда ушбу мустақиллик учун курашмоқда деб таъкидлади.

Россия президенти Украинадаги инқироз ва бу мамлакатни Киевга қарши операцияларига ҳам тўхталиб, Ғарб давлатлари йиллар давомида Россияни тинч мақсадларига ишонтириб келган, лекин аслида улар неонацистларни қўллаб- қувватлаган деб изоҳлади.

Путин шунингдек, Ғарб даватларини Россияни бўлиб, кучсизлантириши учун фойдаланаётганига эътибор қаратиб  Россия бунга ҳеч қачон йўл қўймайди де эълон қилди.

Янги милодий йил -2023  арафасида Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу ҳам Украинадаги ҳарбий операцияларда бу мамлакат кучларининг ғалаба қозониши аниқ эканлигини таъкидлади.

Ёрлиқ