Россия Украинада вақтинчалик сулҳ эълон қилди
Россия президенти Владимир Путин Россиядаги дин арбобларидан бирининг илтимосига кўра, Украинада вақтинчалик ўт очишни тўхтатишни эълон қилди.
Рус православ черкови раҳбари икки давлатда Рождество байрамини нишонлаш учун 36 соатлик сулҳ тузишга чақирганидан кейин Путиннинг қарори қабул қилинди.
Православ черкови раҳбари Патриарх Кирилл ўз мурожаатида барча иштирокчилардан вақтинчалик ўт очишни тўхтатишни ва православлар Рождество байрами куни ва туни маросимида иштирок этиши учун 6-январ соат 12:00 дан 7 январ 00:00 гача Рождество сулҳини ўрнатишни сўради.
Россия президенти, шунингдек, Украинада 6-январ соат 12:00 дан 7-январ соат 00:00 гача православ насронийларнинг черков маросимларига боришига рухсат бериш учун ўт очишни тўхтатиш тартибини эълон қилди.
Кремл, шунингдек, Украинадан сулҳ эълон қилишни сўраган.