Россия Солидар стратегик шаҳрини ўз назоратига олди
(last modified Sat, 14 Jan 2023 07:38:29 GMT )
Январ 14, 2023 12:38 Asia/Tashkent
  • Россия Солидар стратегик шаҳрини ўз назоратига олди
    Россия Солидар стратегик шаҳрини ўз назоратига олди

Донецк вилоятидаги стратегик аҳамиятга эга Солидар шаҳрида Россия ҳарбийлари ва украиналик аскарлар ўртасида бир неча кун давом этган шиддатли тўқнашувлардан сўнг, Москва кеча шаҳар устидан назоратини расман эълон қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича. Россия Мудофаа вазирлиги стратегик Солидар шаҳри назоратини расман эълон қилар экан, Бахмут ҳудудида Украина кучларининг таъминот йўлларини узиб қўйиш имконини берди.

Бу вазирлик шунингдек сўнгги 3 кун ичида Солидар шаҳрида 700 дан ортиқ украиналик аскарлар ҳалок бўлди ва бу мамлакат қуролли кучларининг  300 дан ортиқ қуроллари йўқ қилинди деб эълон қилди.

Бошқа хабарга кўра, Россиянинг Британиядаги элчихонаси бу видеонинг чиқишига жавобан Твиттерда Украина Россия кучларига қарши кимиёвий қурол ишлатишга тайёрланаётган бўлиши мумкин деб ёзди.

Эълон қилинган видеода " заҳарли ўқ-дорилар" учун  “OB” ҳарфлари уларни ҳужумчи дронларга улашни режалаштираёган украиналик аскарнинг қўлидаги газ баллонлаига ёзилган.

Россиянинг БМТдаги доимий вакили  кеча Хавфсизлик кенгаши йиғилишида ўз мамлакати Украинадаги ҳарбий амалиётларни сиёсий музокаралар йўли билан тугатишга тайёр деб қўшимча қилди.

Василий Небензя шунингдек агар Украинадан Россияга таҳдид бўлмаса ва русийзабон  камситилмаса Москва Украинадаги ҳарбий амалиётларини тўхатишга тайёр деб маълум қилди.

Небензя ўз сўзларида агар бу шартлар сиёсий музокаралар йўли билан бажарилмаса ҳарбий йўл билан таъқиб қилинади деб айтди.