Январ 17, 2023 14:09 Asia/Tashkent
  • Украина АҚШ қурол лабораториясига айланди
    Украина АҚШ қурол лабораториясига айланди

CNN нинг хабар қилишича, Украина давлати АҚШ қуроллари учун " ҳар маънода" лабораторияга айлангани ҳақида хабар қилди.

СИ ЭН ЭН телеканалининг хабар қилишича, Ғарб қуролларининг ҳеч бири " икки саноати ривожланган давлат ўртасидаги можарода илгари қўланилмаган" шунинг учун Украина " сўзнинг ҳар қандай маъносида қурол лабораторияси" га айланди.

Ҳисоботга биноан, Украинадаги уруш АҚШ тизимлари ҳақида жуда катта маълумот манбаига айланган.

CNN телеканали Пентагоннинг исмини ошкор этмаган музлозимга  иқтибос келтирган ҳолда, ҳарбий раҳбарлар Украина маълумотларини йиллар давомида ўрганишини қўшимча қилди.

АҚШ Вакиллар палатаси разветка қўмитасидан демократ конгрессмен Жим Химс Украинадаги урушда олинган сабоқлар ҳақида бутун бир китоб ёзиш мумкин деб айтди.

Украинада уруш бошланганидан бери  /24 февраль/ Украинага катта миқдорда молиявий ёрдам ва ҳарбий техника жўнатган.

Ёрлиқ